ДУНЁ

БМТ Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти устида ишлашга тайёр эканини маълум қилди

Россия ва БМТ вакиллари Женевада бўлиб ўтган маслаҳатлашув учрашуви давомида Истанбулда имзоланган меморандумни ҳаётга жорий қилишнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилди.

Учрашувда жумладан, Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитлар экспортини суғурталаш ва логистика билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб маълум қилди Россиянинг Женевадаги доимий ваколатхонаси вакиллари.

Хабарда айтилишича, музокаралар чоршанба куни бошланган ва жума куни ниҳоясига етиши кутилмоқда. БМТ делегациясига мазкур ташкилотнинг савдо ва ривожланиш конференцияси (ЮНКТАД) бош котиби Ребекка Гринспан раҳбарлик қилган.

Россия дипломатик миссиясининг таъкидлашича, БМТ ўзининг “воситачилик” саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёр эканини билдирган ҳамда ижобий натижаларга эришиш учун мазкур масалани ушбу мураккаб жараёнга жалб қилинган барча мамлакатлар билан муҳокама қилиб боришни таъкидлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan