ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ер бизнеси билан шуғулланган «шоввоз» жаримага тортилди

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида фуқарога захира ер фондида бўлган ерни сотиб юборган фирибгар ушланди.

Судланувчи Ш.Х фирибгарлик, яъни ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2021 йилнинг май ойида Қизилтепа тумани захира ер фондида бўлган туманнинг “Варозун” маҳалласи “Хожибиби” қишлоғидаги 446-сонли контурдаги қишлоқ хўжалиги мақсадларига фойдаланилмайдиган 0,18 гектар катталикдаги ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ваколатга эга эмаслигини билган ҳолда Ў.Снинг ишончига кириб, унга ушбу ер жойдан уй жой қуриш учун сотишини ва ушбу ер майдонини умрбод эгалик қилиши ҳуқуқи билан беришни ваъда қилиб, алдаб, дастлаб ушбу ер майдонини 50.000.000 сўмга, ундан сўнг гўёки бошқа мижоз чиққанлигини айтиб, 60.000.000 сўмга сотишини айтиб, Ў.Снинг ишончига кириб, 46.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан судланувчи Х.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга ушбу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари (25х270000=6.750.000) олти миллион етти юз эллик минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Адиз Авезов, Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси                    

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan