ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Қўйлар қишлоғи ва бўрилар” ҳақидаги “эртакчи”лар озодликдан маҳрум қилинди

Бу Хитойдаги авторитар тузумга қарши халқни “қайраш” деб топилди.

Суд ҳукмидан кейин қилган баёнотида Халқаро амнистия инсон ҳуқуқлари гуруҳи бу ҳолатни “қатағон қилиш” деб атади ва маҳкумларни зудлик билан озод қилишга чақирди. “Болалар учун китоб ёзиш жиноят эмас”, дейилади ушбу баёнотда.

Гонгконглик беш нафар нутқ терапевти китобхонларда ҳукуматга нисбатан нафрат уйғотувчи бир нечта болалар китобларини нашр этгани учун 19 ойлик озодликдан маҳрум қилиш жазосига лойиқ кўрилди. Уларнинг ҳукми 2019 йилда оммавий норозилик намойишлари пайтида, ҳукуматнинг сиёсий мухолифатга қарши таъзийқининг давоми сифатида кўринмоқда. Айбланувчилар – Ман Линг Лай, Мелоди Йонг, Сидней Инг, Самуэль Чан ва Цзо Фонг Нутқ терапевтлари уюшмаси раҳбарлари бўлишган. Гонгконг полициясининг миллий хавфсизлик департаменти ўтган йили уларни мустамлака давридаги фитначи нашрлар ҳақидаги қонунни бузганликда айблаб, ҳибсга олган эди.

Прокурорларнинг айтишича, айбланувчиларнинг “Қўйлар қишлоғи” деб номланган учта китоби, ваҳший бўрилар тўдасининг ҳукмронлигига қаршилик кўрсатаётган қўйлар ҳақида бўлиб, Хитой ҳукуматини авторитар қилиб кўрсатиш, Расмий Пекиннинг адолатсизлиги, Гонгконг мустақиллигини талаб қилишга ўхшаш ғоялар билан қориштирилган.

Китоблардан бирида бўрилар таъқибидан қочган қўйлар қўлга олиниб, “қўра”га жўнатилгани ҳақида ҳикоя қилинади. Эртакдаги қўйлар 2020 йилда Гонгконгдаги норозилик намойишлари пайтида Тайванга қочишга уринган 12 фаолни ифодалаши айтиляпти. Бўрилар сифатида эса Гонгконг полицияси назарда тутилган. Иккинчи китоб эса 2020 йил ковид блокировкаси туфайли, лоббичилик авж олган пайтларга тўғри келади.

1938 йилдаги фитна тўғрисидаги қонунга биноан “бузуқ ғоялар сингдирилган  нашрларни чоп этиш, тарқатиш, намойиш этиш ёки кўпайтириш” бўйича қонунга кўра, икки йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.

Айбланувчилар ўз айбларига иқрор бўлмаган ва ҳукуматни ярим автоном Хитой ҳудудида сўз эркинлигини бўғишга уринаётганликда айблашмоқда. Судланувчилардан бири Инг хоним: “Кўр-кўрона итоаткорлик ва қўрқув сабабли, болаларни фикрлашга ундовчи китобларни итоатсизликка тарғиб қилиш, онгни заҳарловчи дейилиши ноҳақликдир”, – деди суд жараёнида.

Меҳнат фаоли Фан Чеунг-фунгнинг фикрича: “Ҳақсиз равишда қамаб қўйилган инсонга нисбатан бағрикенглик сифатида енгиллик беришнинг ўзи ҳам аҳмоқгарчиликдан бошқаси эмас”.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan