ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Асакада хокимият бош юристконсульти қўлга олинди

Ўтказилган тезкор тадбирда Асака тумани ҳокимлигининг бош юристконсульти Х.Қ. товламачилик йўли билан фуқародан 1000 АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди.

У “А” фермер хўжалиги иш юритувчисининг ишончига кириб, ушбу хўжаликнинг ихтиёрига берилган 20,2 гектар ер майдони бўйича “Б” фермер хўжалиги ўртасидаги Андижон туманлараро маъмурий судида апелляция тартибида кўрилаётган ишни вилоят судида ишловчи танишлари ёрдамида 1500 АҚШ доллари эвазига “А” фермер хўжалигининг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Ҳолат юзасидан Департамент томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan