ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда ноқонуний цех фаолияти фош қилинди

Бугунги кунда, юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Бироқ, ички ҳудудларда ноқонуний тарзда ҳамда сифати кафолатмаган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариб, уларни сотиш ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошкармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ Узун тумани бўлими ва вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Сариосиё туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фукаро А.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, фуқаро яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалигида ноқонуний яширин цех ташкил этиб, мой жувоз ускунасида чигит маҳсулотидан сифати кафолатмаган қўлбола ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan