ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 2 та “заправка” 2 млрд 319 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан:

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида фаолият юритиб келаётган “К.Г.О.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ)нинг электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида давлат манфаатларига 1 млрд 275 млн 229 минг сўм (2 млн 833 минг 842 кВт⋅соат);

Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги “Ч.Й.” МЧЖга қарашли АГТКШнинг электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида давлат манфаатларига 1 млрд 43 млн 815 минг сўм (2 млн 319 минг 588 кВт⋅соат), жами 2 млрд 319 млн 44 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Маълумот учун: ушбу миқдордаги электр энергияси 25 минг 767 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan