ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда фуқароларнинг 550,4 млн сўмини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “W.L.” МЧЖ раҳбари З.Х. “W.M.” МЧЖга 19.01.2019 йилда Бектемир туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 0,22 гектар ер майдони ажратилганлигидан фойдаланиб, гўёки ушбу майдонда “W.L.” МЧЖ томонидан кўп-қаватли уйлар қурилаётганлиги ҳақида ҳақида турли эълонлар бериб, 3 нафар фуқаронинг жами 550,4 млн сўмини “W.L.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan