Хитойдаги зилзила қозоғистонлик сейсмологлар томонидан қайд этилди.

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “СОМЭ” МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи 2023 йил 13 февраль куни Олмаота вақти билан 16 соат 38 дақиқа 50 сонияда ер силкинишини қайд этди, деб хабар бермоқда “Казинформ”.
“Зилзиланинг маркази Хитойнинг Олмаота шаҳридан 614 км шимоли-шарқида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 10.1. магнитудаси 4,3. га тенг. Чуқурлиги эса 10 км ер остида қайд этилган. МСК-64 шкаласи бўйича сезувчанлик тўғрисидаги маълумотлар йўқ”, дейилади хабарда.