
Россиянинг Саратов вилоятида Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради. Беш киши жабрланди, улардан уч нафари касалхонага ётқизилди, деб xaбар қилмоқда вилоят соғлиқни сақлаш вазири.
Қайд этилишича, ҳодиса 3 апрель куни эрталаб Р-208 автомобил йўлининг 145-километрида содир бўлган. 2000 йилда туғилган эркак бошқарувидаги «Тоёта Веллфире» автомобили йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Йўловчилар шифохонага етказилган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Жабрланган беш нафардан уч нафари Ртишчевская вилояти касалхонасида қолмоқда, икки нафари – 20 ва 39 ёшли эркаклар қониқарли ҳолатда амбулатор даволанишга чиқарилган.