Uncategorized

Украина кенг миқёсда киберҳужумларга учрамоқда

Украинада турли давлат идоралари ва катта банкларининг сайтлари фаолиятида бир неча соат давомида узилиш ҳамда тўхталишлар кузатилган. Бу ҳақда Украина ахборот хавфсизлиги маркази хабар қилган.

Қуйидаги сайтлар фаолиятида узилишлар кузатилган:

  • Ички ишлар вазирлиги;
  • Украина Қуролли кучлари;
  • Украина маданият ва ахборот сиёсати вазирлиги;
  • “Privatbank ”нинг мобил иловаси;
  • “Oshadbank”нинг мобил иловаси.

Мамлакатдаги Ахборот хавфсизлиги маркази банклар ва давлат тузилмаларининг сайтларига амалга оширилган ДДоС-ҳужумлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

“Privatbank”нинг айрим фойдаланувчилари мобил иловага кира олмаяпти, бошқалар эса гарчи банк ҳисоб рақамидаги маблағлар ва охирги транзакциялар ҳақидаги маълумотлар кўринмаяпти. Инвесторларнинг маблағларига хавф йўқ, қолган молиявий операциялар ҳам одатий тартибда амалга оширилмоқда. Хакер кичик носозликларни юзага келтириш тактикасини қўллаган, сабаби катта тажовузкор режаларни амалга ошириш имконсиз, дейилади Украина ахборот хавфсизлиги марказининг хабарида.

“Privatbank”нинг матбуот котиби Олег Серга мутахассислар сервисларни тиклаш ва носозликларни бартараф қилиш юзасидан техник ишларни амалга ошираётганини қайд этган.

“Ростан ҳам “Privat24 ” иловасидан фойдаланишда муаммолар кузатилган, мижозларнинг авторизациясида муаммолар мавжуд. Уларни бартараф этиш юзасидан мутахассислар томонидан ишлар амалга оширилмоқда. Улар сервислар фаолиятини яқин вақт ичида қайта тиклашига умид қиламиз. Айни вақтда узилишлар сабабига аниқлик киритяпмиз ва бу ҳақида алоҳида хабар берамиз”, – деган банк вакили.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan