ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ҳужжатларда бўш деб кўрсатилган юк машинасига салкам 70 кг наркотик моддалар яширилганлиги фош бўлди

Республикамиз божхоначилари йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини мамлакатимизга яширин усуллар билан олиб киришга бўлган навбатдаги уринишга чек қўйишди.


Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постида республикамизга кириб келган юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганда ҳужжатларда кўрсатилгани каби “бўш” эмаслиги аниқланди.

Божхона ходимлари ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда автотранспорт воситасида чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилганида, унинг кабинасидаги кўз илғамас бўшлиқларга 66 та ўрамлар яширилганлиги фош бўлди.


Мазкур ўрамлар очиб кўрилганда эса, уларнинг 30 тасида 31,9 кг. оғирликда “героин”, 36 тасида эса 37,3 кг. оғирликдаги “гашиш” гиёхвандлик воситаси жойлангани маълум бўлди.

Шундай қилиб, мазкур ҳолатда жами ушланиб қолинган гиёхвандлик воситаларининг оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда 69,2 кг ни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan