САЛОМАТЛИК

Тушкунлик ва хавотир

Тушкунлик бош оғриғини қўзғатадиган энг асосий сабаблардан бири. Депрессияга тушган одамларда қуйидаги симптомлар кузатилади:

  • ишга, атрофдаги нарсаларга қизиқишнинг йўқолиши;
  • ёмон кайфият ва арзимаган нарсага асабийлашиш;
  • тез чарчаш ва энергиясизлик;
  • айбдорлик ҳисси ва ўтмишдаги омадсизликлардан қийналиш;
  • иштаҳа ва вазн одатдагидан кўпайиши ёки камайиши.

Узоқ вақт тушкунликда юриш нафақат ўзингизнинг, балки атрофдагиларнинг руҳияти ва саломатлигига салбий таъсир қилади. Муаммо жиддий эканини сезишингиз билан психотерапевтга мурожаат қилинг.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan