Uncategorized

Пулга муҳаббат

Ашраф Алий Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Баъзи одамлар зарурийёт сабабидан, яъни ўзининг зарурий ҳожатларини битириш учун  пул топишга ҳаракат қилади. Зарурати битгач эса умр бўйи ҳам пулнинг юзини кўришни истамайди. Баъзиларнинг эса пулнинг ўзига тааллуқи (алоқаса, муҳаббати) бўлади. Бу жуда ёмон касалликдир. Бундай одам «Менинг мана шунча пулим бор», деб маза қилади. Пулга муҳаббат ва ундан маза қилиш ҳақида гап кетганда дўстим айтиб берган бир судхўрнинг ҳикояси ёдимга келди. Судхўр бемор бўлиб қолди. Пули кўп бўлса ҳам, ўзини даволатмас эди. Дўст ва яқинларининг мажбурлаши билан даволанишга зўрға рози бўлди. Лекин: «Тахминан ҳисоблангларчи, даволанишга қанча пул кетаркин?» деди. Дўстлари беморнинг томирини кўриб, рецепт ёзадиган табибни олиб келиш, ёзиб бериладиган дориларни ичиш муддати, хуллас, ҳаммасига тахминан қанча пул сарф бўлишини ҳисоблаб айтдилар. У эса: «Ана энди, ўлишга қанча пул сарф бўлишини айтиб беринглар», деди. Ёнидагилар бу сарф харажатни ҳам айтиб берган эдилар, у: «Ўлиб қўяқолай деган фикрга келдим. Чунки даволанишга кўп пул кетар экан, ўлишга эса камроқ» деди.

«Малфузот» китобидан

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan