ЖАМИЯТ

Қумқўрғонлик икки нафар вояга етмаган болалар она тарбиясига олиб берилди

Оилада тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик бўлса, жамият равнақ топаверади.

Минг афсуски, оилавий ажримлар оқибатида вояга етмаган фарзандларнинг тақдири, уларнинг келгусида ота ёки она тарбиясида бўлиши ҳамда моддий таъминоти билан боғлиқ бир қатор муаммоли масалаларни юзага чиқаради.

Қумқўрғон тумани Шерозий маҳалласидаги Исмоиловлар оиласи ҳам яхши ниятлар билан оила қуриб, бир нафар қиз ва бир нафар ўғил фарзандли бўлишган.

Ҳаётнинг пасту баландликлари бисёр. Ушбу эр ва хотининг ўзаро келишмовчиликлари ҳам оиланинг пароканда бўлишига сабаб бўлди ҳамда ўртадаги вояга етмаган фарзандларнинг дунёларча орзулари рўёби ҳам узоқлашиб кетди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг ижро варақасига асосан болалар она тарбиясида қолдирилиб, ота тарбиясидан мажбурий тартибда олиб берилиши белгиланди.

 Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди. Мазкур тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш бироз муаммоли бўлганлиги сабабли онанинг яъни Наргиза Жўраеванинг болаларини олиб бериш тўғрисидаги йўллаган мурожаати Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан назоратга олиниб, болалар она тарбиясига олиб берилди.

Дилафруз Қурбонова, Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan