Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор…
Зулфияхоним қаламига мансуб бўлган ушбу сатрлар инсон қалбига баҳорий туйғуларни олиб киради…
Она табиат яна келинчак мисол нафис баҳорни қарши олди. Бир ёнда эрта тонгдан сув сепилган кўчалардан таралган ернинг тафти, бир томонда яшил майсалар, қийғос гуллаган дарахтларнинг хушбўй ифори… Қишнинг аёзли кунларидан озорда қалбларга майин сокинлик ва ўзгача кайфият улашмоқда…
Баҳор янгиланиш, яшариш фасли… Бугун баҳорнинг илк куни. Атоқли шоирамиз Зулфияхоним таваллуди муносабати билан жойларда турли тадбирлар, адабий кечалар ўтказилмоқда.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалида ҳам Зулфияхоним ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда шоиранинг ҳаёт йўли, серқирра ижоди ҳақида сўз юритилди.
Матлуба НИГМАТУЛЛАЕВА