ДУНЁ

Янги Зеландия тамакидан мутлақо холи мамлакатга айланмоқчи

Янги Зеландия парламенти янги, шу билан бирга, ақл бовар қилмас қонун қабул қилди. Қонун 2009 йил 1 январи ва ундан сўнг туғилганларга тамаки маҳсулотлари сотишни тақиқлайди, дейилади RNZ радиостанцияси хабарида.

Бундан ташқари, тамаки сотиладиган нуқталар сони 10 баравар — 6000 тадан 600 тага камайтирилади. Тамаки маҳсулотлари таркибидаги никотин миқдори ҳам озайтирилмоқда.

Қонундан мақсад, 2025 йилга бориб Янги Зеландияни чекишдан мутлақо холи мамлакатга айлантиришдир, дейилади хабарда.

Маълумотларга қараганда, ҳозирда Янги Зеландия катта ёшли аҳолисининг атиги 8 фоизи тамаки чекади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan