ДУНЁ

Украина Бош штаби Россия армиясининг 22,8 мингга яқин аскарини йўқ қилганини маълум қилди

Украина Бош штаби Россия армияси 22,8 мингга яқин аскарини, 187 та самолётини, 155 та вертолётини ва 970 та танкини йўқотганини маълум қилди.

Россия армиясининг 24 февралдан 28 апрелгача бўлган йўқотишлари ҳақида баёнот берган Украина Бош штаби, Украинага ҳужум қилган рус қўшини охирги 24 соат ичида яна 400 аскарини йўқотганини маълум қилди.

Баёнотга кўра, Россия армияси жами 22 минг 800 аскарини йўқотди, 187 самолёт, 155 вертолёт, 970 танк, 2389 зирҳли машина, 431 тўп, 151 ракета учириш тизими ва 71 ҳаво мудофаа тизими йўқ қилинди.

Шунингдек, Россия кучлари 1688 та машина, 8 та кема ва енгил тезюрар қайиқ, 76 та ёқилғи ташийдиган машина ва 215 та учувчисиз учиш аппаратини йўқотди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan