ДУНЁ

АҚШ Толибонга 7 млрд долларлик қуролларни ташлаб кетган

Улар орасида 78 та самолёт, 40 мингдан ортиқ ҳарбий техника ва ўқотар қуроллар, деб хабар берди CNN АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳисоботига таяниб.

Ташлаб кетилган қуролларнинг катта миқдори Афғонистондан АҚШ қўшинларининг тартибсиз ва шошилинч равишда олиб чиқилишидан далолат беради, дейди журналистлар.

Умуман олганда, 16 йил давомида етказиб берилган ҳарбий мулкнинг деярли ярми можаро зонасида қолди.

Бундан ташқари, CNN маълумотларига кўра, Вашингтон Киевга Афғонистондан олиб чиқилган ўқ-дориларнинг катта қисмини берди.

Бу гранаталар, миномётлар ва гаубицалар учун 250 мингдан ортиқ снарядлар. Байден шахсан уларни Украинага ўтказишни буюрди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan