ЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ипотека кризиси кузатиладими?

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда юртимизда кўплаб турар жойлар қуриб фойдаланишга топширилмоқда. Албатта, буларнинг барчаси халқимизнинг эҳтиёжларини тўла қондиришга хизмат қилади. Бироқ, жуда кўплаб уй-жойларнинг барпо этилиши натижасида Ўзбекистонда ипотека инқирози кузатилмайди, деб ким кафолат бера олади!? Diyor24 журналистлари ушбу масалада ҳозирда Chonbuk National Universityнинг халқаро савдо йўналиши магистранти, асли жарқўрғонлик Миркомил Холбоевга мурожаат килди .

Миркомил, аввало ҳамкорлик учун катта раҳмат! Ўзбекистонда кўплаб уй-жойлар қурилаётгани ички ва ташқи таъсирлар омилида ипотека кризисини келтириб чиқармайдими?

– Бизда бу турдаги инқироз кузатилиши эҳтимоли жуда кам. Бунга асосий сабаб қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин:
– Биринчидан ҳозирги кунда мамлакатимизда банк тизимида давлатнинг улуши 80% дан ошади. Яъни, банкларда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай “риск”ни давлат ўз зиммасига олиши орқали банк тизимида мўътадилликни сақлаб туради;
– Иккинчидан, банкларимиз истеъмолчиларга кредит бераётганда уларнинг тўлов лаёқатига катта эътибор қаратади. АҚШда ипотека тизимида келиб чиққан муаммоларнинг асосий сабаби эса айнан тўлов лаёқатини етарлича инобатга олинмаганлигида;
– Учинчидан, бизда мортгаге (уй эгаси ва инвесторни тўғридан-тўғри боғлайдиган тизим) деган тизим шакланмаган. Инвесторлар уй-жой эгалари берадиган фоизли даромаддан кўра бошқа бизнесга пул тикишни афзал кўришади. Ҳатто, ҳозиргача одамларда банкларга омонат қўйиш амалиёти етарлича шаклланмаган, яъни улар банкка пул қўйишни уйда пул сақлашдан кўра, катта риск (таваккал) сифатида баҳолашади.

  • Раҳмат, жавоб учун.