ЖАМИЯТ

«Uzbekistan GTL» АҚШнинг нуфузли мукофотига номзодлар рўйхатига киритилди

«Uzbekistan GTL» АҚШнинг нуфузли мукофотига номзодлар рўйхатига киритилди

«Uzbekistan GTL» заводи лойиҳаси АҚШнинг нефть ва газни қайта ишлаш соҳасидаги етакчи бўлган Hydrocarbon Processing журналининг HP Awards нуфузли мукофотининг «Энг яхши газни қайта ишлаш технологияси номинацияси»да кучли учликка номзод сифатида танланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг «Uzbekistan GTL» таркибий бўлинмаси Ўзбекистондаги GTL заводи АҚШнинг етакчи техник «Hydrocarbon Processing» нашри томонидан «улкан ютуқлари учун» соҳа мукофоти учун энг кучли учликка номзод сифатида танланганини мамнуният билан эълон қилади Завод «Энг яхши газни қайта ишлаш технологияси номинацияси»да номзод бўлди ва нуфузли «НР» мукофотлари Маслаҳат кенгаши томонидан овозга қўйилди.

«Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик Жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев шундай таъкидлади:

«Uzbekistan GTL заводининг ушбу мукофотга номзодлар рўйхатига киритилгани «Ўзбекнефтегаз» акциядорлик жамияти учун катта шарафдир. Бу бизнинг бизнес ва ташкилий фаолиятимизнинг барқарорлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз халқаро миқёсда эътироф этилаётганидан далолатдир. Бу жуда илҳомлантиради. Мен ҳамкасбларим, ҳамкорларимиз ва ушбу эътирофга эришиш йўлида фидойи меҳнат қилган барча инсонларга миннатдорчилигимни билдираман.»

Uzbekistan GTL Бош директори, Фахритдин Абдурасулов шундай деди:

«Бу «Uzbekistan GTL» ва бизнинг минга яқин ишчи-ходим ва муҳандислар ва ушбу ажойиб замонавий иншоотни Ўзбекистонда ишга туширишга ўз ҳиссасини қўшган барча инсонлар учун жуда фахрли лаҳзадир. Мазкур мукофотни қўлга киритиш ушбу лойиҳада тинимсиз ва фидойилик билан ишлаган халқаро мутахассислар жамоаси учун катта аҳамият касб этган бўлар эди».

Бу йилги мукофотлар ғолиблари 2022 йил 12 октябрда Хюстонда бўлиб ўтадиган тадбирда эълон қилинади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan