ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда

Жиззах вилояти ИИБ Зомин туманида бир аёлнинг калтакланиб, зўрлангани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Зомин туманида аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, Зомин тумани «Пешағор» ҚФЙда яшовчи уй бекаси, икки нафар фарзанднинг онаси Б.З. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2022 йилнинг 24 июль куни соат 02:45 ларда ўзининг яшаш уйига туманнинг «Ёшлик» маҳалласида истиқомат қилувчи Д.А. ҳамда унинг маҳалладоши А.А. ётоқхона деразаси орқали кирганини билдирган. Аёлнинг айтишича, эркаклар уни қўрқитиб, юзига бир неча маротаба урган, зўрлаб, номусига теккан.

Шу сабабли у ИИБдан бу борада қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Д.А. ва А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 118- моддаси (номусга тегиш) 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan