ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Деновда қорамол ўғриси қўлга олинди

Денов туманида 2022 йил 1 июль куни, туманнинг «Тасмасой» маҳалласида яшовчи, Н.Нодир (исм-шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 30 июнь кунидан 1 июль кунига ўтар кечаси, молхонасидан 1 бош қорамолини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни туманнинг «Чим» маҳалласида яшовчи, И.Шавкат содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 

5 июль куни И.Шавкатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan