ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш бўйича соҳада олиб борилаётган ишлар, коррупция ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан вилоят “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Тўлқин
Алимов ҳамда вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи
Рахматулло Гаппаровларнинг ҳисоботлари эшитилди.

2022-йилнинг ўтган даврида ушбу соҳаларда коррупция ҳолатларга қарши таъсирчан чоралар кўрилганлиги ва уларнинг олдини олиш бўйича амалга ошираётган ишлари қониқарсиз аҳволда эканлиги танқид остига олинди. Келгуси фаолиятларида ушбу ҳолатларга батамом барҳам бериш чоралари кўриш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Йиғилишда вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси аъзолари, ҳисобот берувчи мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan