ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда мушуклар учун меҳмонхона қурилди

Пойтахт ҳокимлигининг берган маълумотига кўра, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган “Ватан” маҳалласида ноодатий меҳмонхона қурилди. 

Кўнгиллилар ташаббуси ва маҳалла аҳолисининг розилиги билан бунёд этилган ўзига хос “меҳмонхона” кўча мушуклари учун яқинлашиб келаётган қиш кунларида иссиқ бошпана вазифасини бажаради.

Маълум қилинишича, ушбу Мушуклар меҳмонхонаси “Мушуккент” лойиҳаси ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳимоясида бўлиб, маҳаллада яшовчи болаларни жониворларга меҳрли бўлишга ўргатади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan