ЎЗБЕКИСТОН

ИИО ходими Тошкентда икки фарзанди билан тиланчилик қилган 19 ёшли аёл билан жанжаллашди(видео)

Ижтимоий тармоқларда бир аёл ИИО ходимини уриб, нимагадир қаршилик кўтсатаётгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан маълумот берган Тошкент шаҳар ИИББга кўра, 12 январь куни тахминан соат 18:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасидаги катта чоррахада 19 ёшли, асли Самарқанд вилоятида яшовчи аёл икки нафар боласидан фойдаланиб тиланчилик қилган.

Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи ИИО ходими унга бу ишни қилмаслигини ва йўлнинг қатнов қисмидан четга ўтиши кераклигини айтганида, аёл ходим билан гап талашиб, урушиб кетган.

Аниқланишича, аёл муқаддам 11 маротаба тиланчилик қилгани учун ИИО ходимлари томонидан огоҳлантирилган. Бундан ташқари, икки нафар вояга етмаган (кичиги 8 ойлик) фарзандидан фойдаланиб, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига ҳалақит қилиб, тиланчилик билан шуғулланган.

ИИБ ходимлари унинг вояга етмаган фарзандлари борлиги ва улардан бири эмизикли гўдак эканлигини инобатга олиб, унга огоҳлантириш берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan