ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда спорт ҳуқуқшунослари фаолияти ташкил этилади

Спортчи ва тренерларнинг профессионал фаолияти давомида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланди.

Қарор лойиҳасига кўра, спорт-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, спортчи ва тренерларнинг профессионал фаолияти давомида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, спорт низоларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш мақсадида ОТМларда алоҳида спорт ҳуқуқи йўналиши бўйича ҳуқуқшуносларни тайёрлайдиган факултет, кафедра ҳамда илмий тадқиқот марказлари ташкил қилинади.

Хусусан, 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб, Тошкент давлат юридик университетида юриспруденсия (спорт ҳуқуқи) йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Тошкент давлат юридик университетида спорт ҳуқуқи ва халқаро спорт арбитражи факултети ташкил қилинади ҳамда факултетнинг зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади:

• спорт ҳуқуқи, шу жумладан, халқаро спорт арбитражи ҳуқуқини чуқур ўрганиш, шунингдек, миллий ва япон, немис спорт ҳуқуқи ҳамда бошқа ривожланган хорижий давлатлар спорт ҳуқуқини тизимли ўрганиш асосида юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш;

• Япония, Германия ва бошқа ривожланган хорижий давлатлар спорт ҳуқуқи ва ҳуқуқий тизимларининг қиёсий тадқиқотлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда халқаро спорт ҳуқуқи нормаларини имплементасия қилиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

• хорижий мамлакатлар спорт ҳуқуқи ва спорт арбитражларини қиёсий тадқиқ қилиш мақсадида хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан профессор-ўқитувчилари ва талабалари алмашинуви ҳамда стажировкалар тизимли асосда ташкил этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan