TA'LIM

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Термиздаги портлаш натижасида ҳалок бўлган ходимларнинг яқинларига таъзия билдирди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Термиздаги портлаш натижасида ҳалок бўлган ходимларнинг яқинларига таъзия билдирди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 16 январ куни Термиз давлат университети академик лицейи биносидаги қозонхона тизимининг носозлиги туфайли юзага келган портлаш туфайли бевақт оламдан ўтган 2 нафар ходимнинг яқинлари, оила аъзолари ва ҳамкасбларига ҳамдардлик билдирди.

Вазирликнинг маълум қилишича, мазкур машъум ҳодиса каби фожиали ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вазирлик жамоаси томонидан профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда ўқув жараёнини ташкил этишда техника хавфсизлигини таъминланганлик даражаси, талабалар турар жойи ҳамда ўқув биноларининг ҳолати қайта кўриб чиқилмоқда.

Қўшимча қилинишича, айни дамда вазир ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан республикамиздаги барча ОТМ, техникум ва академик лицейларнинг ўқиш бошлашга тайёрлиги ҳолати қайта мониторинг қилинмоқда.

«Вазирлик ва университет раҳбарлари томонидан оламдан ўтган фуқароларнинг оила аъзоларига ва тан жароҳати олган бир нафар университет ходимига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади», — дейди вазирлик.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan