ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,6 млн нафардан ошди

Илк ярим йилликда (январь-июнь) Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 332,1 мингга (2,1% га) кўпайиб, 35,6 млн нафардан ошди, дея хабар берди Давлат статистика қўмитаси.

Жумладан, аҳолининг 18,1 млн нафари шаҳарларда (жами аҳолининг 50,9 фоизи), 17,5 млн нафари (49,1 %) қишлоқларда истиқомат қилади. Жами аҳолининг 17,9 млн қисмини эркаклар, 17,7 млн қисмини аёллар ташкил қилади.

Шунингдек, маълумот берилишича, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги бир хил бўлиб, 73,8 ёшни ташкил этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan