TA'LIM

Тошкентда ўқитувчилар формаси учун ўн беш ярим миллиард сўмдан ортиқ пул ажратилган

Тошкент шаҳар ҳокимининг 767-14-0-Q/22 сонли қарорига кўра, 15 минг нафар ўқитувчилари учун мактаб формаларига 12 700,0 млн. сўм пул ажратилган.

Шунингдек, бир кун аввал Тошкент шаҳар ҳокимининг 761-14-0-Q/22 сонли қарорига асосан эса Республика бюджетининг 2022 йил иккинчи чорак даромадлари режасини орттириб бажарилган қўшимча манбасининг Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган қисми ҳисобидан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг формалари учун 3 000,0 млн. (уч миллиард) сўм миқдорида маблағлар тақсимланиши эълон қилинган.

Блогер Отабек Бакировнинг ёзишича, агар ҳар икки қарор бўйича мактаб ўқитувчилари формасига йўналтирилаётган умумий маблағ ҳисобга олинса, ўқитувчи учун битта форма ўртача 1 млн 47 минг сўмдан тушади.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири 27 июль куни ўтказилган брифингда мактаб ўқитувчилари учун форма жорий қилиниши тўғрисидаги хабарларни рад этган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan