TA'LIM

Ўзбекистонда Россиянинг яна учта олий ўқув юрти филиаллари очилади

Мамлакатда Россия Федерациясининг етакчи олий ўқув юртларининг филиалларини очиш ва ўзбекистонликларнинг Россияда ўқиш квоталари оширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонда Россиянинг учта етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари очилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин «Валдай» халқаро мунозара клубининг «Россия ва Марказий Осиё: ўзгарувчан дунё билан ўзаро муносабат» мавзусидаги III Марказий Осиё конференциясида маълум қилди.

Ўзбекистонда қуйидаги олий ўқув юртларининг филиалларини очиш режалаштирилган:

Россия давлат гуманитар университети, Москва давлат геодезия ва картография университети ва Шимолий Кавказ федерал университети.

Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россияда ўқиш квоталари ҳам кенгайтирилади.

«2023-2024 ўқув йилида биз Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларини ўқитиш квотани сезиларли даражада оширдик – ҳар бири 200 ўрин, Ўзбекистон – 50 ўрин ва Тожикистон – плюс 152 ўрин», — деди Михаил Галузин.

Унга кўра, ҳозирда Россияда Марказий Осиё давлатларидан 185 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда, шундан 68 мингга яқини Россия бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan