TA'LIM

Термиз шаҳар 9- умумий ўрта таълим мактабида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

Термиз шаҳар 9- умумий ўрта таълим мактабида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида бўлиб ўтган байрам тадбирида устозлар, ўқувчилар, ота-оналар, Сурхондарё ҳамда Термиз шаҳар прокурорлари, ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари, Миллий гвардия харбий хизматчилари, вилоят, шаҳар халқ таълими бўлими вакиллари, Термиз шаҳар ФВБ вакиллари, Термиз шаҳридаги ҳарбий қисм вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Дастлаб, 9- умумий ўрта таълим мактаби директори барчани янги ўқув йили билан қутлаб, сўнгги йиллардаги ободлик ва бунёдкорлик, таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ҳақида гапириб ўтди.

-Ўтган ўқув йилида мактабимизни тамомлаган ўқувчиларнинг кўпчилиги ОТМ талабалари бўлишди, Президент мактабига 3 нафар ўқувчимиз қабул қилинди, бу ютуқлар ва бу марраларнинг қўлга киритилишида мактабда фаолият юритаётган устозларнинг меҳнати борлиги қувонарлидир,- деди С. Рўзиқулов.

Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилиб, иқтидорли ўқувчиларнинг чиқишлари йиғилганларга тақдим этилди.

Ҳаяжон билан илк қадамларни мактаб остонасига ташлаган 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилиб, барча ўқувчилар Мустақиллик дарсига кузатилди.

Термиз шаҳар ҳарбий қисм сержанти Абдулла Турсунов мактаб ўқувчиларига “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатга айланмоқда” мавзусида маҳорат дарсини ўтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan