ЖАМИЯТ

Мамлакатимизда «Музейлар ҳафталиги» бўлиб ўтмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида ўтказилаётган ушбу тадбир ҳамюртларимиз, айниқса, ёшларни музейлар фаолияти, улардаги экспонатлар билан таништиришда муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда музейлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, улардаги экспонатлар билан халқимиз, айниқса ўқувчи-ёшларни кенг таништириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Янги 2022/2023 ўқув йилига ҳамоҳанг тарзда ўтказилаётган «Музейлар ҳафталиги» ёшларнинг миллий тарихимиз, илм-фан, маданиятимизга оид билимларини янада бойитишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Маданий мерос агентлиги ахборот хизматига кўра, кейинги йилларда мамлакатимизда соҳага қаратилаётган эътибор натижасида Муйноқ Экология музейи, Шаҳрисабз шаҳридаги «Мақом музейи», Эркин Воҳидов уй-музейи, Мутал Бурхонов уй-музейи, Хазиний уй-музейи, Абдулла Қодирий меъмориал музейи, Абдулла Қодирий уй-музейи, Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи, Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи каби мозийгоҳлар ташкил этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan