ЖАМИЯТ МУЛОҲАЗА

Йўл белгилари ва светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик оқибати…

Қонунлар ўзимизни ўзимиздан ҳимоя қилади, аслида. Қоидани бузганимизда мана бундай мудҳиш якунларга дуч келамиз.

2020 йилнинг 12 июль куни соат 00:20 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 87 автомобиль йўлининг 47 километрида, ҳайдовчи 1976 йилда туғилган Хоразм вилояти Хонқа туманида яшаган М.М. ишончнома орқали “Орландо” русумли транспорт воситасини иккинчи даражали йўлдан бошқариб келаётиб, 2.4. “Йўл беринг” йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмасдан, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1979 йилда туғилган Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи, Б.Я. бошқарувидаги “DAF SXF 105”  русумли юк автомашинаси йўлига чиқиб кетиб тўқнашув содир этган.

Натижада: “Орландо” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.М. ва автомобиль йўловчиси 1983 йилда туғилган Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшаган Т.Ж.лар олган тан жарохатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Йўловчилари: Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида  яшовчи, 1992 йилда туғилган Қ.Д., Хоразим вилояти Урганч туманида яшовчилар 1983 йилда туғилган А.Ш., 1986 йилда туғилган Қ.Н., 2010 йилда туғилган Ж.Ш., 2013 йилда туғилган Ж.Н. ва 2016 йилда туғилган Ж.Д.лар олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan