ЖАМИЯТ

Тошкент Шимолий вокзалида чипта сотувчи терминал ишга туширилди

Тошкент-Марказий (Шимолий) вокзалида темир йўл чипталарини автоматлаштирилган терминал орқали харид қилиш имконияти яратилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур терминал тест режимида ишга туширилган бўлиб, унинг ёрдамида темирйўл кассаларида чипталарни навбатларсиз сотиб олиш мумкин.

Электрон қурилма орқали чипта расмийлаштиришда йўналиш, вагон ва ўриндиқни, шунингдек, кетиш вақтини танлаш керак.

Терминалдан йўловчи поездлар жадвали ҳақида маълумот олиш ҳам мумкин. «Қидирув» тугмасини босиш билан мавжуд поездлар чиқиб келади.

Ундан кейин йўловчи ҳақидаги маълумотлар киртилиб, тўлов карталари орқали чиптани харид қилиш якунланади.

Яқин кунларда электрон терминални мамлакатнинг барча темирйўл вокзалларига ўрнатиш режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan