ЖАМИЯТ

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБга мурожаат: Бир тўхтаб ўтинг, маҳалламизга…

«М41 автомобил йўлининг Сариосиё тумани «Гулобод» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмига светофорлар ўрнатилганидан миннатдормиз.

Аммо, светофор устунларининг атрофи қоидаларга зид равишда автотураргоҳга айлантиряпти.» Бу ҳақда таҳририятимизга йўлланган мурожаатда қайд этилмоқда. «Киракаш автомобиллар худди шу жойдан йўловчи олишмоқда.

Ноқонуний тўхташ жойига айлантирилган ҳудудни тартибга келтириш эса катта йўлдан ҳар куни ўтиб қайтадиган вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг хаёлига келмаяптимикан, шунга ҳайронмиз?» дейилади, мурожаатда! Ўйлаймизки, масала вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан эътиборга олинади ва Сариосиёдаги «Гулобод» чорраҳаси рисоладигидек тартибга келтирилади. Фотосуратларни ҳам таҳририятимизнинг бот каналига маҳалла фуқаролари йўллашган.