ЖАМИЯТ

“AUTOCON” қарздорни биладими?!

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси  ходимлари билан ҳамкорликда махсус рейдлар ташкил этилмоқда. Унда қарздор ҳайдовчилар аниқланиб, қарздорликни ундириш чоралари кўрилаётир.

Термиз шаҳрида ташкил этилган рейд тадбирларида “AUTOCON” махсус аппарати ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, белгиланган жарималарни муддатида тўламаган 80 дан ортиқ қарздорлиги бор ҳайдовчилар аниқланди.  Аксарият ҳайдовчилардан қарздорлик жойида ундирилди,  бир қатор автомашинадар эса вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Маълумот учун:  жорий йилнинг шу даврига қадар Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти ва ҳудудий бўлимлари иш юритувига жами  15 минг 700 дан ортиқ автотранспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ бўлган маъмурий жарималарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича 13 мингдан ортиқ ижро иши тамомланиб, 1 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ жарималар ундирилган.

   Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида белгилаб берилган 60 кун муддат ичида ҳуқуқбузарлар томонидан жарималарни тўламаслик жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.