ЖАМИЯТ

ОАВ вакиллари “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали фаолияти билан танишишди

Бугун “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорликда “Табиий газ таъминотидаги ислоҳотлар, унинг бозор механизмларига ўтиш чора-тадбирлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда соҳа ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Анжуманда сўзга чиққанлар, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 204-сонли қарори моҳияти ҳақида қисқача маълумот беришди. Хусусан, табиий ҳамда суюлтирилган газ тарифларида кузатилган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, қарор ижроси юзасидан газ таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилаётган жараёнлар, вилоятда табиий газ истеъмолчилари учун яратилаётган шароитлар, “АСКУГ” тизими ҳамда “биллинг” газ дастури ҳақида қисқача изоҳ бериб ўтилди.

Тежамкорликка риоя қилиш бугун ҳар қачонгидан кўра муҳим ва долзарб вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Энергия ресурсларини тежаб ишлатиш мақсадида эса кўплаб қулайликлар, янги ва замонавий энергия тежовчи қурилмалар ишлаб чиқарилмоқда.

Таъкидлаш лозим, табиий газни тежовчи бир қатор энерготежамкор мосламалар ҳақида бугун соҳа вакиллари жойларда тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Бўлиб ўтган тадбирда газ ёндиргичлар ва икки контурли иситиш қурилмалари, уларнинг қулайлиги, хавфсизлиги борасида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан мавзу юзасидан саволлар берилди, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan