ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН ЎЗБЕКИСТОН

“Ўқитувчилар ассоциацияси” ташкил этилди

Жамоат бирлашмаси шаклидаги “Ўқитувчилар Aссоциацияси” нодавлат-нотижорат ташкилоти 2020 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгани хақида Халқ таълим вазирлиги маълум қилмоқда.

Жамоат бирлашмасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини кўпайтириш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ассоциациялар тузилиши ва фаолият юритишини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, хабарда “Ўқитувчилар Aссоциацияси” жамоат бирлашмаси бутун республика ҳудудида фаолият олиб бориши, унинг ҳудудий бўлинмалари очилишида ва иш олиб боришида иштирок этмоқчи бўлган ўқитувчиларни қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қилиши мумкинлиги айтиб ўтилган. https://t.me/oqituvchilar_assotsiatsiyasi

Ассоциацияни тузишдан мақсад, таълим тизимидаги ўқитувчиларнинг қадрсизлиги, раҳбарият томонидан кераксиз тадбирларнинг ўтказилиши ва ҳаддан зиёд кўп иш-қоғоз ҳужжатларининг тўлдирилиши каби камчиликларни бартараф этиш, умуман, ўқитувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назарда тутилган дейилмоқда, кўрамиз юқоридагилар қай даражада амалга ошади, буни вақт кўрсатади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan