ЎЗБЕКИСТОН

Ёшлар ойлиги доирасида матбуот анжумани ташкил қилинди

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорликда ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган ва режалаштирилган тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси рахбари Жамшид Чориев ёшлар ойлигига бошқарма томонидан тайёргарлик ишлари ва вилоят миқёсида ташкил қилинаётган лойиҳалар ҳақида , Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдураҳмонов юртимизда ёшларнинг ўрни ва уларнинг амалга ошираётган ишлари ҳақида сўзлади.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларгга жавоб олишди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раиси Мухиддин Абдураҳмонов ўзининг муаллифлигидаги “Қалдирғочли уй” китобини ёшларга тақдим этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan