ДУНЁ

Эквадорда содир бўлган кўчкида 16 киши ҳаётдан кўз юмди

Эквадорда содир бўлган кўчкида 16 киши ҳаётдан кўз юмди, 13 киши эса бедарак йўқолди.

Эквадор Миллий Риск бошқаруви котибияти томонидан берилган баёнотда Чимборазо штатининг Алауси шаҳрида кўчки содир бўлгани билдирилди.

Баёнотда ҳозиргача табиий офатда 16 киши ҳалок бўлгани, 13 киши бедарак йўқолгани ва 10 киши тан жароҳати олгани қайд этилди.

Расмийларнинг таъкидлашича, кўплаб маҳаллалар тупроқ остида қолган. Ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan