
Австралия ва Буюк Британия бир неча дақиқа фарқ билан Фаластин давлатини тан олишларини эълон қилишди. Канада Фаластинни расман тан олган биринчи G7 давлатига айланди.
Бир неча Ғарб давлатлари – Франция, Буюк Британия, Канада, Австралия, Белгия ва Португалия – душанба куни очиладиган БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик сессиясида аввалроқ Фаластин давлатини тан олишларини эълон қилган эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти бу ҳаракатга қарши, Исроил ҳам буни танқид қилди.
«Бугун фаластинликлар ва исроилликлар учун тинчлик ва икки давлат қарорига умидни тиклаш учун Буюк Британия Фаластин давлатини расман тан олади», деди Британия Бош вазири Кир Стармер видеомурожаатида.
Канада Бош вазири Марк Карни ўзининг Х тармоғидаги баёнотида шундай деди: «Канада Фаластин давлатини тан олади ва икки давлат учун тинч келажакни қуришда ўз шериклигини таклиф қилади».
Ушбу ҳукуматлар, шунингдек, ҲАМАСдан барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни, тўлиқ қуролсизланишни ва Фаластиннинг келажакдаги бошқарувида ҳеч қандай рол ўйнамаслигини талаб қилади.
Шунингдек, Исроилнинг амалдаги ҳукумати Фаластин давлатини барпо этишнинг доимий олдини олиш учун услубий иш олиб бораётгани қайд этилган. У Ғарбий Соҳилда турар-жойларни кенгайтириш бўйича қатъий сиёсат олиб боради, бу халқаро ҳуқуққа зиддир.
Ғазодаги уруш ўн минглаб тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлди, миллиондан ортиқ қочоққа айланди. Анклавда гуманитар инқироз ва очарчилик бошланди.