Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «15 ёшли қизни ким турмушга берди?» сарлавҳали маълумот тарқалди.

Ижтимоий ҳимоя агентлиги хабар юзасидан ўрганиш натижаларини маълум қилди.
Ўрганишлар давомида ушбу ҳолат Денов туманидаги «Озод» маҳалласида яшовчи фуқаро А.Р. билан боғлиқ экани аниқланди.
2025 йил июль ойида қизни турмушга бериш ҳаракати бўйича маҳалла еттилиги ва ижтимоий ходимлар томонидан ҳамкорликда текширув ўтказилиб, вояга етмаган шахсни турмушга бериш қонун ҳужжатларига зид экани таъкидланган ва оилага огоҳлантириш берилди.
Шунга қарамай, 2025 йил 10 август куни никоҳ маросими ўтказилгани маълум бўлди. Ушбу ҳолат бўйича маҳаллий профилактика инспектори томонидан қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарлик чораси қўлланиб, айбдорларга жарима белгиланди.
Ҳозирда А.Р. Денов туманидаги касб-ҳунар мактабида таълим олаётган бўлиб, унинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар томонидан доимий назоратга олинди.