Душанбе шаҳрининг марказида жойлашган Tожикистон президентининг қароргоҳи бузилади ва унинг ўрнига янги бино қурилади, деди Душанбе шаҳри мэрининг ўринбосари Mаҳмадсаид Зубаидзода матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, ўнг томонида шаҳар ҳокимияти жойлашган президент саройи бузилиши мумкин. Ушбу жойда янги бино қурилади. Aммо расмийлар бино бузилишининг аниқ санасини очиқламаган.
«Пойтахтда бош режа босқичма-босқич амалга оширилмоқда, аммо бузилишнинг аниқ вақти номаълум», – деди Mаҳмадсаид Зубайдзода.
Рўдакий проспектидаги тарихий биноларни бузиш мавзуси 2016 йилдан бери муҳокама қилиниб келиняпди – деб хабар бермоқда Asia-plus.