ДУНЁ

Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашди

Кеча, 26 апрель куни ўзаро музокаралар натижасида 40 нафар россиялик ҳарбий хизматчи Украинадан ўз мамлакатига қайтди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Озод қилинган ҳарбий хизматчилар Россия Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитация қилиш учун Россия Аэрокосмик кучлари ҳарбий-транспорт авиацияси самолётларида Москвага етказилади. Озодликка чиқарилганларнинг барчасига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.

Ўз навбатида Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак ҳам ижтимоий тармоқларда 44 нафар ҳарбий хизматчи ватанига қайтганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина 82 нафар ҳалок бўлган аскарнинг жасадини Россияга қайтариб берди. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan