ДУНЁ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ҚИЗИҚАРЛИ

Қашқадарёлик ҳайдовчи сурхондарёлик инспекторга «қистирмоқчи» бўлди

2020 йил 30 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани «Мирзатуб» маҳалласида яшовчи Чаққонбой(исм, фамилиялар ўзгартирилган) Нексия русумли автомашинани бошқариб келаётганда Денов тумани «Намозгоҳ» маҳалласида Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 2 сафарбарлик гуруҳи инспектори Э.Ўлжаевга рўпара бўлди. Табиийки, инспектор, авваламбор, ҳайдовчидан ҳужжатларни сўради. Савол жавобсиз қолгач инспектор электрон тарзда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашина жарима майдончасига киритилишини таъминлади. Учар ҳайдовчи эса тақдирга тан бериб, айбини бўйин олишни истамаган шекилли, Э.Ўлжаевга пора таклиф қилди. Эвазига баённомани бекор қилиб, машинани жарима майдончасидан чиқариб беришни сўрайди. Ва инспекторга туман прокуратураси, прокуратура ҳузуридаги Департамент, вилоят ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда 100 АҚШ доллари ва 3 минг сўмни бераётган пайтида далилий ашёлар билан қўлга олинди. дард устига чипқон дегани шу бўлса керак. Чаққонбой энди ҳам йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун ҳам, пора берган шахс сифатида жавоб беради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan