ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ЎЗБЕКИСТОН

Бир йил давомида коррупцияга мойил 213 нафар, жумладан 50 дан ортиқ раҳбар ходим тизимдан бўшатилди. Жиноятга қўл урган 31 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди.

Назорат тадбирлари давомида 136 та ҳолатда 16 млрд. сўмдан ортиқ иш ҳақи, нафақа ва уларга тенглаштирилган тўловлар учун ажратилган бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 136 та жиноят иши қўзғатилди, 5 млрд сўмликдан ортиқ етказилган зарарлар ихтиёрий қопланди, судларга қиймати 19 млрд сўмликдан зиёд 4 мингга яқин даъво аризалари киритилди ва қарийб 14 млрд сўм ундирилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларига риоя этмаган 925 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, 514 та жиноят иши қўзғатилди.

Назорат тадбирларида 22 млрд сўмлик дон, 63 млрд сўмлик пахта хом-ашёси, 3 млрд сўмлик минерал ўғит, ирригация тадбирлари учун ажратилган 1,7 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланиб, қонуний чоралар кўрилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан яширин иқтисодиётга чек қўйиш, бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олдини олиш чоралари кўрилди. Ҳамкор тузилмалар билан олиб борилган ишлар натижасида 2019 йилнинг 2-ярми ва жорий йилнинг ўтган даврида 2400 тадан зиёд маъмурий ҳуқуқбузарлик ва 3400 тага яқин жиноят фош этилди. Хусусан, 357 та солиқдан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноятлар аниқланиб, жами 1662 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисобланди ва 623,7 млрд сўми бюджетга ундирилди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan