ДУНЁ

Нобель мукофотига афғонистонлик номзод

Тожик миллатига мансуб, Афғонистоннинг Бадахшон провинцияси Дарвоз районидан 45 ёшли Фавзия Куфи номзоди халқаро Нобель мукофотига тавсия қилинмоқда. Бу ҳақда Tolonews телекали хабар тарқатди. Фавзия Куфи хуқуқ ҳимоячиси бўлиб, у Қатарда Толибон билан музокараларда Афғон ҳукумати делегацияси аъзоси сифатида қатнашган.Фавзия Куфи 23 фарзандли оилада 19 фарзанд бўлган. Айрим маълумотларга қараганда унинг отаси Абдулла Раҳмон Зохиршоҳ бошқаруви даврида сенатор бўлган ва мужоҳидлар томонидан ўлдирилган. Турмуш ўртоғи эса 2003 йилда толибонлар қамоқхонасида сил касаллигидан вафот этган. 2 нафар фарзанди бор. Фавзия дари тили ва сиёсий фанлар магистри ҳисобланади. Покистондаги Пристан университетини тамомлаган. Ўқишни тугутганидан сўнг у сиёсат билан шуғулланишга қарор қилади ва дастлаб ЮНИСЕФда ишлаган. Фавзия Куфи Афғонистон президентлигига номзодини қўйган ягона аёлдир(2014 й.). Фавзия ўз юртида мудом таъқиб остида яшайди. Чунки, толиблар томонидан доим ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳужумлар уюштирилади ва улар аёллар ҳуқуқларига қаршилик кўрсатиб келадилар. Бир неча йил илгари Фавзияга суиқасд уюштирилган. Жалолободдан Қобулга келишаётганда номаълум кишилар томонидан ўққа тутилганлар  ва оқибатда тан соқчиларидан икки нафари яраланган эди.  Куфи сиёсатининг асосий мақсади Афғонистон ҳисбхоналарида аёлларнинг шароитларини яхшилаш, хотин-қизлар ва болалар таълимини шакллантиришга қаратилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan