Париж Олимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўташ учун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Рақиб — олимпия йўлланмасини қўлга киритган Мали U-23 терма жамоаси бўлади. Учрашув «Бунёдкор» стадионида соат 19:00да старт олади.
Жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув эса 10 июнь куни ўтказилади.