
«Катта дубулға» турнирининг 22 карра чемпиони, сербиялик Новак Жокович теннис тарихида рекорд ўрнатди.
Сhampionat.com сайти хабарига кўра, Н.Жокович дунёнинг биринчи ракеткаси сифатида 378-ҳафтани ўтказмоқда.
Бу борада сербиялик спортчи 377 ҳафта давомида рейтингда пешқадамлик қилган германиялик Штеффи Графни ортда қолдирди. Бу рекорд 1997 йилдан бери янгиланмаган эди.
Новак Жокович Австралия Очиқ чемпионати финалида дунёнинг 4-ракеткаси, грециялик Стефанос Циципасни 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида мағлуб этди.
Н.Жокович 28 февраль куни Дубайдаги турнирнинг биринчи даврасида чехиялик Томас Махач билан учрашади.