Uncategorized

Сурхондарё ҳокимининг Тошкентдан 900 минг долларга уй харид қилгани ростми?

Телеграм да Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Тошкент шаҳридан 900 минг долларга уй харид қилгани айтилган видео тарқалди. “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган Тўра Боболовнинг матбуот котиби эса мазкур маълумотни рад этди.


t.me/surishtiruvlar/251

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Заҳириддин Тўраевнинг маълумот беришича, бу видео икки ой илгари вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг эътиборини тортган.

“Вилоят раҳбари Тошкентдан уй олганлигини эшитгач, бу ҳақда гап тарқатган Шоберди Суюнов билан ўзлари гаплашиб, бу гапни қаердан олгани билан қизиққанди”, — дейди Заҳириддин Тўраев “Дарё” мухбири сўровига жавоб берар экан.

Заҳириддин Тўраев вилоят раҳбарига тегишли уйлар ҳақидаги маълумотга аниқлик киритар экан, “Қишлоқда оналарининг, Термизда эса ўзларининг уйи бор”, — деди.

Тўра Боболов иш фаолияти давомида вафот этгани тўғрисидаги хабарга ҳам дуч келган ва бунга жавобан ўзи шифохонадан видеомурожаат йўллаб, тирик эканини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов 2020-йил 13-январ куни Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланганди.

MANBA:Daryo.uz

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan